Олимлар ўлим вақтини аниқлашнинг янги усулини топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар ўлим вақтини аниқлашнинг янги усулини топди

Дунё 2-07-2015, 22:20 5 351
Олимлар ўлим вақтини аниқлашнинг янги усулини топди

Австриянинг Зальцбург шаҳридаги тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи чўчқалар тўқималарида олиб борилган тажрибалардан сўнг одам ўлимининг аниқ вақтини аниқлашни ўрганди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Олимларнинг таъкидлашича, янги технология ҳатто ўн кундан кейин ҳам ўлим юзага келган вақтни аниқ соатигача белгилаш имконини беради.

Зоологлар чўчқа тўқималаридаги маълум бир оқсил моддалар вақт ўтиши билан парчаланишини ва бу улар ўлимини аниқ белгилашга асос бўлишини исботлади. Шундан сўнг чўчқа ва одамлар тузилишидаги ўхшашликни ҳисобга олиб, патологоанатомлар одам тўқимасининг 60 та намунасини ўрганиб чиқди ва ўлган одамларнинг мушак оқсилларида ҳам ўхшаш жараён кузатилишини аниқлади.

Олимларнинг фикрича, ушбу технология криминалистикада қўлланилиши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.