Японияда кучли қор кўчиши натижасида икки нафар киши ҳалок бўлди

  • Дунё
  • 6-12-2014, 21:56
  • 1 468
  • Японияда кучли қор кўчиши натижасида икки нафар киши ҳалок бўлди

    Япониянинг ғарбий ҳамда шимолий-шарқий қисмида кучли қор кўчиши юз берди. Сикоку оролининг Тукусима ҳудудида қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлган икки нафар япон фуқаросининг жасади топилган. Улар изсиз йўқолган деб ҳисобланган эди. Қидирувни бир қанча вертолет олиб борди, дейди “ТАСС”.

    Ҳудуддаги 200 та уй дунёдан узилиб қолди. Умумий ҳисобда, атрофи қор билан ўралган ҳудудда 400 киши қолиб кетди.

    Японияда кун давомида рекорд даражада қор ёғиши кузатилди. Қор қопламининг қалинлиги Хонсю оролининг ғарбий қисмида 100 см дан ошди.

    Манба: Kun.uz