17:32 / 04.09.2017
6 897

Рамзан Қодиров: Россия шайтонларни қўллаб-қувватласа, мен Россияга қаршиман…

Рамзан Қодиров: Россия шайтонларни қўллаб-қувватласа, мен Россияга қаршиман…
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Мьянмада мусулмонларнинг катта босим остида қолаётганида ҳукумат айбдор, деган фикрни илгари сурмоқда. Шунингдек, у Instagram’даги саҳифаси орқали норасмий мурожаатини йўллаган.

Бир ҳафта давомида ўтказилган босимлар натижасида ва ҳарбийларнинг ҳужуми туфайли 58 мингга яқин роҳингялар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Мусулмон бўлгани учун уларнинг 2600га яқин уйига ўт қўйилди. Муҳожирларни ҳозирча Бангладеш қабул қилмоқда, шунингдек, Туркия ҳам қабул қилишини маълум қилмоқда.

«Журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мусулмонлар қатлиоми ўтказилаётган Ракхайн шаҳрига киритилмаяпти. Лекин 50 миллиондан ортиқ аҳолиси бор, улардан 90 фоизи буддизмга эътиқод қилувчи мамлакат ҳарбийлари махсус машиналарда шаҳар ичига кириб бормоқда. Сиёсатчи ва давлат раҳбарларининг бу ҳолатга муносабати, уларнинг бефарқлиги ёки эътиборсизлиги билан ўлчанмоқда», дейди Қодиров.

Маълумот учун, жорий йилнинг 18 март куни Россия БМТнинг Хавфсизлик Кенгашида Мьянмадаги мусулмон роҳингяларга ёрдам бериш мақсадида киритилган резолюцияга вето қўйган, оқибатда резолюция қабул қилинмаган.

«Агарда ҳаттоки Россия бугун жиноятларни амалга ошираётган шайтонларни қўллаб-қувватлайдиган бўлса, мен Россиянинг позициясига қаршиман. Сабаби менда ўз позиция, ўз қараш бор», — деди у.

Шу билан бирга, унинг ишонч билдиришича, ҳеч ким «қотиллар ва зўравонларни» қўллаб-қувватламайди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: Россия шайтонларни қўллаб-қувватласа, мен Россияга қаршиман…