13:30 / 13.09.2017
5 252

Хитойда бензин ўрнига биоэтанолга ўтиш режалаштирилмоқда

Хитойда бензин ўрнига биоэтанолга ўтиш режалаштирилмоқда
Хитой ҳукумати 2020 йилга келиб мамлакат бўйлаб биоэтанолдан автомобиль ёқилғиси сифатида фойдаланиш учун барча шароитни барпо қилишни режалаштирмоқда. ХХР тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси ва Миллий энергетика маъмуриятининг қўшма баёнотида шу ҳақда сўз юритилган, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

13 сентябрь куни биоэтанол ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш бўйича дастур қабул қилинди. Хитой шу йўл билан сифати халқаро меъёрларга мос келувчи суюқ биоёқилғи ишлаб чиқиш бўйича замонавий тизим ҳамда зарурий инфратузилмаларни барпо этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда бензин ўрнига биоэтанолга ўтиш режалаштирилмоқда