20:01 / 16.09.2017
6 662

Шри-Ланкада 24 ёшли журналист йигит тимсоҳга ем бўлди…

Шри-Ланкада 24 ёшли журналист йигит тимсоҳга ем бўлди…
У Англиянинг «Financial Times» газетасида фаолият юритган Пол МакКлейн эди. Унинг жасадини орадан бир кун ўтгач, ҳарбий ғаввослар сув остидан топишди. Гувоҳларнинг айтишича, жасаднинг соғ жойи қолмаганди. Тахминан ўн-ўн беш ерида тимсоҳнинг тиш излари қолиб кетган. Тиш излари қолган ердаги гўштларни тимсоҳ узиб олган ва шунинг учун ҳар бир тиш изи жойлашган жой ўйиқ ҳолатда эди.

Полициячиларнинг таъкидлашларича, фожиа мамлакат пойтахти Коломбо шаҳридан 360 километр узоқликдаги қишлоқда содир бўлган. Журналист меҳнат таътилида бўлиб, дарё бўйида яқин дўстлари билан дам олаётганди. Қўл ювиш илинжида дарёга энгашган-у, шу маҳал сув остида тимсоҳ пойлаб турган. Қўли сувга теккан заҳоти куч билан уни пастга тортиб кетган.

Фожиа сабаблари ўрганилмоқда. Ҳозирча одамхўр тимсоҳни ғаввослар ва қутқарувчилар отряди вакиллари қидиришмоқда.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада 24 ёшли журналист йигит тимсоҳга ем бўлди…