13:41 / 24.10.2017
3 829

Украиналик йигит чой дамлаш бўйича жаҳон чемпионига айланди

Украиналик йигит чой дамлаш бўйича жаҳон чемпионига айланди

Украиналик Дмитрий Филимонов чой дамлашнинг ажойиб усули бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Чемпионат Хитойнинг Хубэй провинциясида ўтказилган.

Финалда иштирок этиш учун 13 та мамлакатдан 29 та одам ташриф буюрган. Уларнинг барчаси ўз ўлкаларидаги чемпионатларда ютган ғолиблардир. Иштирокчилар “Чой тайёрлаш”, “Чойни таом билан мослаштириш”, “Чой миксологияси” ва “Чой дегустацияси” йўналишларида рақобатлашишган.

Дмитрий Филимонов “Чой тайёрлаш” йўналиши бўйича жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

Дмитрийнинг айтишича, маълум навли чойлардан ажойиб лаззат ҳосил қилиш учун уларни турли катталикдаги идишларга турфа ҳароратда дамлаб, кейин умумий идишда бирлаштириш керак. Бу ҳақида “24tv.ua” сайти хабар берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украиналик йигит чой дамлаш бўйича жаҳон чемпионига айланди