Хитойда инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги илк операция бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, операция мурдада ўтказилган ва 18 соат давом этган. Жараён давомида умуртқани, асаб толалари ва қон томирларини тиклашга муваффақ бўлинган. Бу ҳақда «The Telegraph» нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Операция муваффақиятли ўтганини уни ўтказган италиялик жарроҳ Сержо Канаверо Венадаги матбуот анжуманда маълум қилди. Операция Харбин тиббиёт университетининг доктор Жэнь Сяопин бошчилигидаги жамоаси билан биргаликда ўтказилган. Канаверонинг айтишича, бу операциядан кейин тирик одамга бош кўчириб ўтказиш янада ҳақиқатга яқинлашди ва у яқин орада ўтказилади.
2016 йилда нейрожарроҳ бош кўчириб ўтказиш операциясидан ўтган сичқон ва ит видеосини намойиш қилган. Жонзотларда ўтказилган тажриба давомида полиэтиленгликоль моддасидан фойдаланилган. Бу модда орқа миянинг шикастланган қисмларига киритилган ва минглаб нейронлар ўртасида алоқани тиклашга кўмак берган.
Мурдада операция ўтказиш нейродегенератив касалликдан азият чекувчи россиялик дастурчи Валерий Спиридоновга бош кўчириб ўтказишга тайёргарлик доирасида ўтказилган. Бироқ бу операция амалга оширилиши бўйича ишончли далиллар йўқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради