Обама Асаднинг истеъфосини ИШИД устидан ғалаба гарови деб атади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Обама Асаднинг истеъфосини ИШИД устидан ғалаба гарови деб атади

Дунё 19-11-2015, 14:30 671

Башар Асад Сурияда ҳукумат бошида турар экан, ИШИД террорчилари узил-кесил йўқ қилина олмайди. Бундай баёнот билан АҚШ президенти Барак Обама чиқиш қилди, деб ёзади Reuters.

Обама Асаднинг истеъфосини ИШИД устидан ғалаба гарови деб атади

Обама таъкидлашича, Суриядаги вазият сиёсий жиҳатдан тартибга солинмагунича, мамлакатдаги террор устидан ғалаба қозониб бўлмайди, буни эса Асад мамлакатни бошқариб турган пайтда амалга ошириш мумкин эмас.

Нашр эслатишича, 18 ноябрь куни Сурия президенти Италия ОАВларига берган интервьюсида террорчилар устидан ғалаба қозонилгач, орадан икки йил ўтиб, истеъфога чиқиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилган эди.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.