Янги Зеландияда 7 йўловчиси бўлган вертолёт ҳалокатга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Зеландияда 7 йўловчиси бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Дунё 21-11-2015, 10:27 685

Янги Зеландиядаги Фокс музлигида бортида етти киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Коммерсант» маҳаллий ОАВларга таяниб.

Янги Зеландияда 7 йўловчиси бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Қутқарув хизматларига вертолёт қулагани ҳақида 21 ноябрь, шанба куни маҳаллий вақт билан 10:55 (Тошкент вақти билан 02:55)да хабар келиб тушган. Қидирув ишлари олиб бориш учун тўртта вертолёт жўнатилган.

Бортда учувчи билан бирга етти киши бўлган. Ҳозирча воқеа жойига ҳеч ким етиб бора олмагани учун уларнинг қандай аҳволда эканлиги номаълум.

Ҳалокатга атроф яхши кўринмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.