16:57 / 15.03.2018
8 094

"Ғаройиб жиноятлар"ни амалга оширган “Она” лақабли Азиза момонинг жиноий тўдаси

"Ғаройиб жиноятлар"ни амалга оширган “Она” лақабли Азиза момонинг жиноий тўдаси
Разолат ўз номи билан разолат-да, чегара-сарҳад билмайди, тан олмайди. У бор жойда шундай ҳодисалар содир бўладики, шайтоннинг ҳам ақлига келмайди. Азиза момо Истанбулда истиқомат қилади. Ёши 56 да. З. (35 ёш) исмли қизи бор. Истанбул Полислари ҳужжатларида ёритилишича, “Она” лақабли Азиза она тўрт кишилик жиноий тўдага бошчилик қилган. Булар: Фарҳод 24 ёш, Толиб 23 ёш, Бориш 21 ёш ва ўзининг қизи З. 35 ёшда.

Уларнинг жиноятлари доим бир хил сценарий асосида амалга оширилган. З. хотин-қизлар қўмитасида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. Ёнига келадиган аёллар билан ҳамиша дилдан суҳбатлашиб, дарров дугона бўлиб кетади. Секин-аста улардан сездирмай гап олади. Уй манзили, топиш-тутиши, иложи бўлса, молиявий ҳолати…

Ишончи комил бўлгач, аёлларни аллақандай баҳона билан ёнида ушлаб туради-да, онасига СМС хабар жўнатади. “Фалон манзилда, фалончининг уйи. Ишга киришишингиз мумкин”.

Шундан сўнг, Азиза она Фарҳод, Толиб ва Боришларни “иш”га жўнатади.

Уларнинг Беёғлудаги хатти-ҳаракатларидан шубҳаланган полиция хизмати яширин кузатишни бошлади ва кўп ўтмай урғочи шайтонни малайлари билан бирга қўлга олди. Суриштирув-тинтув ишлари пайти Азиза онанинг уйидан иккита тўппонча, эшик қулф ва зулфларини очишда асқотадиган ҳар хил калитлар, махсус болғачалар ва яна бир қанча буюмлар топилган. Жиноий тўда асосан пул, зеб-зийнат ва электрон буюмлар ўғирлаш билан шуғулланишган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Ғаройиб жиноятлар"ни амалга оширган “Она” лақабли Азиза момонинг жиноий тўдаси