Евроиттифоқда 20 евролик янги купюра муомалага киритилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Евроиттифоқда 20 евролик янги купюра муомалага киритилди

Дунё 25-11-2015, 15:41 598

Евроҳудуд мамлакатларида 25 ноябрь, чоршанба кунидан 20 евролик янги банкнот муомалага киритилди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.

Евроиттифоқда 20 евролик янги купюра муомалага киритилди

«Нақд пул муҳим тўлов воситаси эди ва шундай бўлиб қолади. Янги 20 евронинг жорий этилиши бунга яққол далил бўлиши мумкин», — дея таъкидлаган Европа марказий банки (ЕМБ) ижроия кенгаши аъзоси Ив Мерш.

Янги банкнотлар 4,3 миллиард еврога тенг суммада босиб чиқарилган. Улар амалда бўлган эски «йигирматалик»ни вақт ўтиши билан янгилаб боради.

Келгусида 50 евролик банкнот янгиланиши режалаштирилган, бироқ ЕМБ кенгаши янги купюра жорий этиладиган аниқ санани белгиламади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.