19:54 / 20.05.2018
3 210

Эронда 720 киши қўзиқориндан заҳарланди...

Эронда 720 киши қўзиқориндан заҳарланди...
Расмий маълумотларда айтиладики, 720 кишининг 60 нафари врачлар тарафидан ўта оғир аҳволда дея баҳоланган. Ўн киши касалхонада вафот этган. Бир неча ўнлаб фуқароларнинг жигарини зудлик билан алмаштириш зарурати туғилган.

Эрон авариявий хизмат вакили Можтабиу Холидийнинг гапига кўра, қўзиқориндан заҳарланган 720 киши Карманшоҳ, Курдистон, Луристон, Зенжон, Ғарбий Озарбайжон ва Казвин вилоятларида истиқомат қилишади.

Маҳаллий олимлар аҳволни ўрганиб чиқиш доирасида қўзиқориннинг заҳарлиси ва тозаси таъм ҳамда ташқи кўриниши бўйича бир-биридан умуман фарқ қилмаслигини баён этишди. Заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринни фақат лаборатория шароитидагина бир-биридан фарқлаш мумкин экан. Қолаверса, қўзиқоринни пишириб ёки тузлаб, шундоқлигича сотадиганлар санэпидемия станцияси вакилларига мурожаат этиб, маҳсулотни обдон текширтириб кўришлари лозим эди. Ҳойнаҳой, улар ўта лоқайд, масъулиятсиз одамлар бўлишса керак. Афсуски, юзлаб бегуноҳлар худди шуларнинг касрига қолди-да!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда 720 киши қўзиқориндан заҳарланди...