21:45 / 04.05.2024
192

Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”

Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина урушда 111 мингдан ортиқ аскар йўқотганини маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган ҳисоботга асосланиб, The Moscow Times нашри хабар берди.

Сергей Шойгу Украина шарқий фронтда аскарларини тобора кўпроқ йўқотаётганини билдирган. Бутун уруш давомида ҳалок бўлганлар сони эса 110 мингдан ошганини алоҳида таъкидлаган.

Россия қўшинлари бутун алоқа чизиғи бўйлаб душман қўшинлари мудофаасини бузишда давом этмоқда”, — дейилади Сергей Шойгу баёнотида.

Шойгуга кўра, Вашингтон Киев мудофаа тизими қулашининг олдини олиш мақсадида фаол ишламоқда. Россия қўшинларининг олға силжишини ҳар қандай ҳолатда ҳам тўхтатиб туриш учун фаол босим ўтказилмоқда. Бу эса оддий украин аскарлари ҳалок бўлиши эвазига амалга оширилмоқда.

Россия мудофаа вазири Украина ҳар куни шарқда камида минг нафар аскаридан айрилаётганини хабар қилган. У, шунингдек, Россия сўнгги ҳафталарда Авдеевка шаҳри атрофидаги бир неча аҳоли пунктларини қўлга олганини айтган.

АҚШда жойлашган Урушни ўрганиш институти таҳлилий марказининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ҳозирда Украина ҳудудининг қарийб 100 минг квадрат километридан кўпроқ қисмини назорат қилмоқда. Бу ҳудуд мамлакатнинг бешдан бир қисмига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”