Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги икки турк расмийсига асосланиб хабар бермоқда.
Уларга кўра, 2 майдан бошлаб Анқара яҳудий давлатига барча экспорт ва импортни тўхтатган. Туркия расмийлари бу қадамни расман эълон қилмаган. Туркия статистика хизмати маълумотларига кўра, ўтган йили Туркия ва Исроил ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6,8 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, унинг 76 фоизи Туркия экспорти бўлган.
Апрель ойида Туркия Ғазо секторида ўт очишни тўхтатгунга қадар Исроилга 54 номдаги саноат товарлари экспортига чекловлар жорий этилишини эълон қилганди. Исроил бунга жавобан санкциялар билан таҳдид қилди ва Америка конгрессменларига мурожаат қилишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октябрда Ғазо секторида уруш бошлангач, Туркия раҳбарияти Исроил ҳаракатларини кескин танқид қилди. Икки давлат ўртасида дипломатик таранглик вужудга келди. Жумладан, Исроил Туркиядаги ўз элчисини чақириб олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун автодромда имтиҳон қабул қилиш методикаси эълон қилинди
Путин ва Си Цзиньпин Ғарбга қарши туришга тайёрланмоқда
Тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд