Фото: Google Images
Politico манбаларига кўра, Украинада Американинг MQ-9 Reaper дронларига қизиқиш ортиб бормоқда. Нашрнинг ёзишича, сўнгги ойларда Киев АҚШдан биринчи навбатда мана шу дронларни етказиб беришни сўраган. Вашингтон рус ҳарбийлари бу дронларни уриб тушириши мумкинлигидан хавотирда.
MQ-9 Reaper’га бўлган талаб Украинанинг ёзги ҳарбий режалари билан боғлиқ. Украина ҳарбийлари фронт ортидаги Россия нишонларини аниқлашнинг янги усулларини изламоқда.
Politico нашрига кўра, уруш бошланганидан бери MQ-9 Reaper Украина сўровларида устувор бўлган. Киев улардан ҳам зарба бериш, ҳам разведка учун фойдаланган. Ҳозирда Украина қуролли кучлари Америка дронларидан фақат разведка учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
MQ-9 Reaper разведка қилувчи ва зарба берувчи дрон ҳисобланади. Мазкур дрон General Atomics Aeronautical Systems томонидан ишлаб чиқилган. Турбовинтли двигатель билан жиҳозланган қурилма соатига 400 км дан юқори тезликка эриша олади. У 24 соат максимал парвозга чидамли бўлиб, ҳаво-ер, ҳаво-ҳаво ракеталари ва лазер билан бошқариладиган бомбаларни ташишга қодир. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади