
Иллюстратив фото: zn.ua
Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 2 майга ўтар кечаси Россия ҳудуди узра 12 та Украина дронини уриб туширганини маълум қилди.
Баёнотга кўра, Брянск вилояти ҳудудида бешта, Краснодар ўлкасида учта, Ростов вилоятида иккитадан, Курск ва Белгород вилоятларида биттадан дронлар йўқ қилинган. Курск вилояти губернатори Роман Старовойтнинг ёзишича, дрон ҳужуми туфайли электр узатиш линиялари шикастланган ва Пинари қишлоғи электр энергиясисиз қолган.
Мудофаа вазирлиги матбуот баёнотида тилга олинмаган Орлов ва Смоленск вилоятлари расмийлари ҳам дрон ҳужуми ҳақида хабар берган. Орлов вилояти губернатори Андрей Кличковнинг айтишича, дронларни зарарсизлантириш пайтида энергетика инфратузилмаси объектлари шикастланган, шу сабабли вилоятнинг Глазуновский ва Свердловск туманларидаги уйлар электрсиз қолган.
Смоленск вилояти раҳбари Василий Анохиннинг маълум қилишича, Украина дронлари энергетика инфратузилмаси объектларига зарар етказишга “уринган”. ASTRA Telegram канали хабарига кўра, дронлар етиб келганидан сўнг вилоятнинг Рославл туманида ёнғин содир бўлган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.