17:57 / 19.06.2018
3 851

Лондонда сув устида кўргазма ташкил этилди

Лондонда сув устида кўргазма ташкил этилди
Буюк Британиянинг Лондон шахрида илк бора сув устида кўргазма ташкил этилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Лондоннинг Хайд Паркинг кўли бўйида қадимги Миср мақбараси шаклидаги ноодатий галерея биноси барпо этилди. 20 метр баландликдаги бино қизил, оқ ва мовий рангли барреллардан яратилди.

Бунинг учун 7500 дан ортиқ баррел идишлардан фойдаланилди. Унинг ичида қадимий Мисрга оид бино ва қабрларнинг кўринишлари акс этган сурат ҳамда макетларни кўриш мумкин.

“Ушбу лойиҳадан ортиқча маъно қидириш керак эмас. Бу шунчаки ўзига хос санъат уйидир. Унинг барча нарсадан ҳамда шовқин-суронлардан узоқлиги ва табиат қўйнида жойлашгани, кўргазмага ташриф буюрувчилар учун мароқли хордиқ олишларига ёрдам беради. Томошабинларнинг хаёли эса фақат санъат билан банд бўлади”, деб маълум қилди лойиҳа муаллифи Кристо Жавачеф.

Ғоя муаллифи Кристо Жавачеф бўлиб, у бундан аввал 2015 йилда Нью-Йоркда ва 1995 йилда Берлинда шу каби сув устидаги кўргазмаларни яратган. Лондондаги мазкур янгилик эса одамларни қизиқтира олди. Буни, унинг очилиш маросимига келган санъат ихлосмандлари сонидан ҳам билиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондонда сув устида кўргазма ташкил этилди