Грузиялик Вако Марчилашвили Рубик кубиги бошқотирмасини тез йиғиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Гиннес рекордлар китобидан жой олди.
18 ёшли ўсмир 6 та стандарт кўринишдаги кубикни 1 дақиқа 44 сонияда йиға олди. Эътиборлиси, жаҳон рекорди нафасни сув остида ушлаган ҳолда максимал кўп миқдорда кубикни йиға олишдан иборат бўлган. Рекорд Тбилисидаги аквабоғда Грузия рекордлар федерацияси вакиллари ва томошабинлар кўз ўнгида ўрнатилди.
[media=https://youtu.be/uScCUY1cnVY]
Рекордчи йигит халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келади ва кубикни тез йиғиш бўйича Грузиянинг икки карра чемпиони ҳисобланади.
Аввал бу борадаги рекордчи америкалик Энтони Брукс бўлиб, у 2014 йилда сув остида 78 сонияда 5 та кубикни йиға олган. Брукс бу рекордни сиғими икки куб метрлик махсус контейнерда ўтирган ҳолда ўрнатган. Марчилашвили ҳам аввалги рекордни шу тарзда янгилади.
Рубик кубигини оддий шароитда йиғиш бўйича жаҳон рекорди эса 15 ёшли америкалик Патрик Понсга тегишли. У бу рекордни 2017 йил сентябрда ўрнатиб, кубикни 4,69 сонияда йиға олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади