10:58 / 20.08.2018
2 951

Янги Зеландияда вазир туғиш учун велосипедда туғруқхонага борди

Янги Зеландияда вазир туғиш учун велосипедда туғруқхонага борди
Янги Зеландиянинг аёллар масалалари бўйича вазири ҳомиладор ҳолатда туруқхонага велосипедда йўл олди. BBCнинг ёзишича, унинг сўзларига кўра машинада унга жой қолмаган.

Яшиллар партияси вакиласи Жули Жентер «Инстаграм»да ўзининг рафиқи билан якшанба тонгида велосипедда сайр қилаётганининг суратларини жойлаштирди.

Жули учун мамлакат бош вазири — ишни оналик меҳри билан уйғунлаштирган бош вазир Жасинда Ардерн намуна бўлиб хизмат қилган бўлиши керак. Дарвоқе, Жулининг ҳам, Жасинданинг ҳам Окленддаги шаҳар жамоатчилик шифохонасида кўзи ёриган.

Бир вақтнинг ўзида транспорт вазири ёрдамчиси вазифасида ҳам ишлаётган 38 ёшли Жентер бутун мамлакатга ашаддий велосипедчи сифатида машҳур.

«Мана, вақт-соати етиб келди, менга омад тиланглар!» — деб ёзган у ўз обуначиларига мурожаат қила туриб. — Мен ўз турмуш ўртоғим билан вилосипед танладик, чунки машинада мени қўллаб-қувватловчилар дастидан бўш жой қолмаган экан, лекин бу менинг кайфиятимни жуда кўтарди!».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландияда вазир туғиш учун велосипедда туғруқхонага борди