Остона шаҳри йўл тармоғига юкламани камайтириш мақсадида, айни дамда шаҳарга автомобилларни пуллик асосда киритиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда 26 сентябрь, сешанба куни шаҳар мажлисининг навбатдаги сессиясида Остона шаҳри ҳокими биринчи ўринбосари Сергей Хорошун маълум қилди.
Пуллик киришни фақат эрталабки тирбандлик соатларида ташкил этиш режалаштирилган, машиналар сони нисбатан кам бўлган пайтда ҳар қандай транспорт учун сафар тўлиқ бепул бўлади, деб ёзмоқда Forbes Kazakhstan.
«Ўтказилган тадқиқот ва пойтахтга қизғин соатларда транспорт кириши ҳолатининг комплекс таҳлили шуни кўрсатдики, эрталабки соат 7дан соат 9га қадар транспорт воситаси турига қараб пуллик киришни жорий этиш транспортлар ҳаракати оқимининг ўртача тезлигини 15-20 фоизга оширади. Ушбу лойиҳани давлат-хусусий шериклик доирасида амалга ошириш мўлжалланган», - деб изоҳлади Хорошун.
Унинг таъкидлашича, пуллик киришни фақат эрталабки шошилинч соатларда ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бошқа пайтларда исталган транспорт учун кириш мутлақо бепул бўлади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади