Обама ўзининг интернетда қандай пароллардан фойдаланганини маълум қилди

  • Дунё
  • 14-02-2015, 12:06
  • 1 273
  • Обама ўзининг интернетда қандай пароллардан фойдаланганини маълум қилди

    АҚШ президенти Барак Обама киберхавфсизлик масаласига жуда енгил қараганини тан олди. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди.

    Обаманинг айтишича, у интернетда ишлаш учун пароль сифатида узоқ вақт мобайнида «123457» ёки «пароль» (password) сўзларидан фойдаланган.

    Бу ҳақда АҚШ президенти Оқ уйда киберхавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган саммит давомидаги нутқида маълум қилган.

    Нашрнинг таъкидлашича, америкаларнинг 30 фоиздан кўпроғи рўйхатдан ўтишда айнан шунга ўхшаш пароллардан фойдаланишар экан.

    Аввалроқ, АҚШ ҳукумат киберхавфсизлигига 14 млрд доллар сарфлаши маълум қилинган эди. Бу сарф-харажатлар 2016 йилнинг бюджетига киритилади.

    Манба: www.kun.uz