Энди Google йўқолган ва ўғирланган телефонларни ҳам қидириб топадиган бўлди. Ҳозирча бу фақат Android телефонлар учун ишлайди. Бу ҳақда “«Afisha.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Агар телефонингиз ўғирланса ёки уни шунчаки топа олмаётган бўлсангиз, стол компьютерида Google қидирув тизимига find my phone жумласини теринг. Бу иш бериши учун телефонга Google дастурининг сўнгги версияси ўрнатилган бўлиши керак.
Google бош саҳифасида find my phone сўровини бергач, ҳақиқатан ҳам телефон эгаси эканлигингизни тасдиқлаш учун тизимга қайтадан кириш зарур, шунда харитада қурилманинг тахминий жойини кўриш мумкин бўлади.
Агар у қаердадир йўқолиб қолган бўлса, қидирув саҳифаси орқали смартфонга овозли сигнал юбориш мумкин, у беш дақиқа давомида максимал баландликда янграб туради. Шунингдек янги функция ёрдамида телефонни блоклаш ёки смартфондаги маълумотларни ўчириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”
Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди”
Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди
Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти