АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Россияни жаҳон тартибини бузишга уринаётганликда айблади. У, Оксфорд университетида қилган маърузасида шундай баёнот билан чиқиш қилган, дея хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Унинг фикрича, совуқ уруш даври якунлангач, ҳамкорликда эришилган ижобий натижаларга қарамай, Россиянинг «Украина ва Грузия ҳудудий яхлитлигини бузиши, ҳавода, фазода ва виртуал кенгликда ўзини нопрофессионал тутиши ҳамда ядро қуролини кўз-кўз қилиши» шуни исботлайдики, расмий Москва «бугунги кундаги жаҳон тартибини аниқ бузишга уринмоқда».
Картернинг таъкидлашича, АҚШ Россия билан бевосита уруш бир ёқда турсин, ҳатто янги совуқ урушига ҳам интилмаяпти.
«Биз Россияда ўзимизга душман қидираётганимиз йўқ, аммо, хомтама бўлманг, иттифоқчиларимизни, мавжуд халқаро тартиб ваъда қилаётган ижобий келажакни ҳимоя қиламиз», — деган Америка мудофаа вазири.
«Биз, коллектив хавфсизлигимизни барбод қилишга бўлган уринишларга қарши курашамиз. Шунингдек, демократик жараёнларимизга аралашиш борасида уринишларга жим қараб тура олмаймиз», — деб якунлаган Картер. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади