Ўзбекистонда Жаҳон банкининг табиий офатларга тайёргарлик ва мустаҳкамликни ошириш дастури ишга тушди, деб хабар бермоқда "gazeta.uz" нашри.
Жаҳон банки (ЖБ) Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан Ўзбекистонда табиий офатларга мустаҳкамликни ошириш бўйича махсус дастурни ишга туширди. Тошкентда сешанба куни фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов, , Япония элчиси Нобуаки Ито, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Ян-Петер Олтерс, ЖБнинг табиий офатлар хавфини бошқариш йўналишидаги Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассиси Ко Такеучи иштирокида дастур очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
«Лойиҳа мақсади — Ўзбекистоннинг сейсмик хавфларни камайтириш, фавқулодда вазиятларда бошқарув тизимини такомиллаштириш, офатлар оқибатидаги молиявий зарарларни баҳолаш бўйича салоҳиятни мустаҳкамлашда республика ҳукуматига кўмаклашишдан иборат», — деди Ко Такеучи. Япония ҳукумати дастурни амалга оширишга 1,25 млн АҚШ долларини ажратди.
Дастурнинг асосий координатори — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар табиий офатлар хавфини бошқариш бўйича ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, табиий офатларга тайёргарлик масаласи ҳукумат учун мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради