2017 йилнинг охиридан бошлаб Полша ҳукумати автомобиль ҳужжатлари ўрнига смартфондан фойдаланмоқчи.
Полша рақамли технологиялар вазири Анна Стрежинская ҳайдовчилик гувоҳномаси, техник талон каби ҳужжатларнинг ўрнига смартфонни амалга киритмоқчилигини билдирди. “Мобиль ҳужжатлар” келаси йилнинг баҳорида пайдо бўлади, июннинг охиридан эса электрон хизмат тўлақонли равишда ишлай бошлайди. Октябр ойида тизимга ҳайдовчилик гувоҳномалари базаси уланади. Бошқача айтганда “права”ни олиб юришга ҳожат қолмайди.
Бундан ташқари Полшада автомобилнинг қайддан ўтказилганлиги карточкаси ва суғурта полиси ҳужжатлари ҳам келаси йил охиригача бекор қилинади. Аммо истовчилар пластик ва қоғоз бланкалардан фойдаланишни давом эттириши мумкин.
“Мобиль ҳужжат”ни текшириш қуйидагича кечади: фуқаро исм-шарифи ва шахсий идентификацион рақамини (Полшада PESEL) айтгач, мобиль телефонига келган SMS кодни полициячига кўрсатиши мумкин. Шундан сўнг тартиб посбонлари тўхтатилган ҳайдовчи тўғрисидаги барча маълумотни кўриб чиқади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?