Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда, дея хабар берди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди ва автомобиль бозори ой давомида 5,8 фоизга қисқарди.
Инфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиИнфографика: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Март ойида 96,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу февралга нисбатан 12,1 фоизга кам. Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиши қайд этилди.
2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 3,2 фоизга қисқариб, 334,3 мингта автомобилни ташкил этди.
Бирламчи бозор
Бирламчи енгил автомобиллар бозорида пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Ой давомида сотувлар 16,7 фоизга камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди. Шу билан бирга, автомобиль бозорининг бу сегменти 2023 йилга нисбатан бироз ўсди (0,2 фоизга).
Бундан ташқари, ой давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу 2023 йилнинг март ойига нисбатан 17,2 фоизга кам.
Импорт автомобиллар
Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобиль бозори савдоси 13,7 фоизга пасайди. Март ойида жами 2,3 мингта хорижий автомобиллар сотилган. 2023 йилнинг март ойига нисбатан сотувлар 20 фоизга камайди.
Иккиламчи бозор
Мартда енгил автомобиллар иккиламчи бозорида сотувлар 10,6 фоизга камайди. Ой давомида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиль сотилган. Йиллик кўрсаткичларда 16 фоизлик сезиларли пасайиш кузатилди.
Электромобиллар бозоридаги вазият
Мутахассислар март ойида электромобиллар бозори мўътадиллаша бошлаганини қайд этган. Ой давомида енгил электромобиллар савдоси атиги 0,1 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда сотувлар 2,4 баробар кўпайган. 2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, савдо ҳажми ҳам 3,7 баробарга кўпайиб, 8 мингта автомобилдан ошди.
Эслатиб ўтамиз, февраль якунига кўра, Ўзбекистонда барча турдаги автомобиллар савдоси ой давомида 20,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,3 фоизга қисқарганди. Ой давомида енгил автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга камайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди
Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?