GM Uzbekistan иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2015 | 15:18 ZAMIN.UZ / Авто / 27 Май 2015 года
3 956

GM Uzbekistan иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

GM Uzbekistan иккита янги автомобиль моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

GM Uzbekistan яқин вақт ичида иккита янги глобал автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда GM Korea президенти ва ижрочи директори Сержио Роча Сеулда ташкиллаштирилган ўзбек—корейс бизнес форумида маълум қилди. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Роча бугун Ўзбекистонда замонавий автомобиллар, тежамкор двигателлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича учта тўлақонли, юқори технологиялар билан жиҳозланган завод ташкил этилганини эътироф этган.

«Биз дунёнинг бошқа мамлакатларида иккитадан кўп автомобиль русумларини ишлаб чиқармаймиз. Аммо Ўзбекистонда 9 та глобал автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Компания иккита янги глобал автомобиль моделларини ишлаб чиқариш, GM Powertrain Uzbekistan негизида янада кучли автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистондаги автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи 100 дан ортиқ корхоналарни GM’нинг глобал етказиб бериш тармоғига киритиш, автомобиль узеллари, эҳтиёт қисмлар, трансмиссиялар, амортизаторлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ишга туширишни режалаштирмоқда», — деди Роча.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru