UMS янги тариф режасини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-03-2015 | 15:56 ZAMIN.UZ / Бизнес / 07 Март 2015 года
1 280

UMS янги тариф режасини ишга туширди

UMS янги тариф режасини ишга туширди

“МТС-Ўзбекистон” мобил алоқа оператори ўрнида ўтган йилнинг 1 декабрь кунидан фаолият бошлаган UMS’нинг жисмоний шахслар учун тарифлари сони 4тага етди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилинди.

Бунгача Start, Maxi ва Absolut (VIP) тариф режалари мавжуд эди. Тўртинчи тариф эса Optima деб номланади.

Optima тариф режасига кўра, Ўзбекистон бўйлаб UMS алоқа операторининг ички қўнғироқлари учун 250 дақақалик бепул бонус, 100 Мблик интернет трафиги берилади. Кириш қўнғироқлари бепул.

Шунингдек, 250 дақиқалик бонус тугагандан кейин, ички қўнғироқлар дақиқасига 2 центдан ҳисобланади, бошқа мобил операторларига тегишли рақамлар ва шаҳар уй телефонларига чиқиш учун эса дақиқасига 2,5 центдан тўланади.

Бу тариф режасида кирувчи смслар текин, UMS рақамларига жўнатиладиган смслар 2 центдан, бошқа мобил операторларига тегишли рақамларга жўнатилувчи смсларнинг ҳар бири учун 2,5 цент олинади.

Халқаро смслар нархи эса 15 цент қилиб белгиланган.
Рақам билан бирга берилган 100 Мб интернет трафиги тамом бўлгач, ҳар куни 1 Мб трафик бериб борилади.

Optima тарифида абонент тўлови бир ойда 5 доллардан иборат.

Бу тарифга ўтиш учун, *111*102# терилади ёки смс орқали 616102 манзилига 1 рақами юборилади.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru