«Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
- Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати;
- Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати;
- Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар (ишчи гуруҳлар) таркиби.
Савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ томонидан жалб қилинади.
2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:
- корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади;
- корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади;
- кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади.
Президент қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштириш дастурига кўра, «Ўзавтосаноат» таркибидаги 38 та корхона, «Ўзбекистон темир йўллари» тасарруфидаги кўмир конлари, «Янги замон бино» МЧЖдаги улуши, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг цемент заводлари, Silk Avia компанияси ва бошқа юзлаб компаниялардаги (жами 247 та) давлат улушлари сотилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади
Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади
Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди?
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади
Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди