2024 йил январ-март ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилги кўрсаткичдан 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 фоизга кўпайди.
Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 6 млрд 384,4 млн АҚШ долларига ва импорт ҳажми 9 млрд 438,6 млн АҚШ долларига етди. Ҳисобот даврида 3 млрд 54,2 млн АҚШ доллари қийматида манфий ташқи савдо баланси қайд этилган.
Мамлакат экспортида, жумладан, олтиннинг улуши 2024 йилнинг январь-март ойларида 41,7 фоизни ёки 2,66 млрд доллардан ортиқ қийматни ташкил этган бўлса, 2023 йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 37,8 фоизни ташкил этган эди.
2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан қимматбаҳо металлар экспорти ҳажми 10,5 фоизга ошган.
Маълумот учун, сўнгги вақтларда жаҳонда олтин нархининг кескин ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Ҳозирда бир унция олтин нархи қарийб 2 410 доллардан зиёдни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”