Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Erwan Technology Sdn. Bhd." ижрочи директори Ли Йеоув Лунг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда мис хомашёсини қайта ишлаш, мамлакат энергетика тизимини модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари таъкидлаб ўтилди. Республикада хорижий инвесторларга берилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш учун мавжуд хомашё базаси, трансформаторлар, кичик турдаги маиший электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон ҳудудларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида Малайзия компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун, 1993 йилда ташкил этилган "Erwan Technology Sdn. Bhd." компанияси "ERWAN" инвестиция холдинги таркибига киради. Холдинг муҳандислик, минерал ресурслар ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва сотиш, нефть ва газ, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш каби 40 дан ортиқ соҳаларда фаолият юритаётган компанияларни бирлаштиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди