Хонанда Лола Аҳмедова руҳий касал мухлиси сабаб вақти ҳуқуқ-тартибот идораларида кетганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хонанда Лола Аҳмедова руҳий касал мухлиси сабаб вақти ҳуқуқ-тартибот идораларида кетганини маълум қилди

Хонанда Лола Аҳмедова бир неча йил аввал рўй берган мухлисларидан бирининг қаттиқ таъқиби шахсий ҳаётига ҳам, ижодий фаолиятига ҳам таъсир қилганини тан олди. Хонанда бу ҳақда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Kadr: YouTube

«Бошида ўша мухлисимнинг турли кўринишдаги таъқибларига эътиборсизлик билан қарагандим. Лекин бу воқеа нафақат ижодимга, ҳатто оилам тинчлигига таъсир қила бошлаганидан кейин унга жиддий қарашга мажбур бўлдим», — дейди хонанда.

«Санъаткор бўла туриб, ўша пайтда кучимни ижодимга сарфлашнинг ўрнига ўша йигитнинг қаёқдаги уйдирмалардан иборат ёзув-чизувлари туфайли ҳуқуқ-тартибот органлари идораларида юришимга тўғри келди», — дейди Лола Аҳмедова.

«Тўғри, у ҳеч қандай натижага эриша олмади, чунки унга руҳий касал деб ташхис қўйишди. Лекин мен шу маломат сабаб кетган вақтим ва асабларимга ачинаман», — дея қўшимча қилди хонанда.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru