Баъзан ҳаётда таслим бўлишга тўғри келади, энг яхши умидларга ишониш учун ҳам куч қолмайди. Қуйидаги фильмлар тўплами аслида нималардан воз кечиш кераг-у, нималарга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида.
“Қалб хотиржамлиги”, Райан Мёрфи
Баъзан кундалик ҳаётдан, ичимизни еб ташлайдиган асаббузарликлардан қочишни хоҳлаймиз — ҳеч бўлмаганда бирор нарсани ўзгартириш, одатдаги жойдан кўчага чиқиш, шаҳар ҳавосидан нафас олишни истаймиз. Ҳеч қандай глобал ҳалокат содир бўлмайди, лекин нимадир нотўғри бўляпти ва саёҳатга чиқмагунингизча бунинг нималигини аниқ тушуниб бўлмайди. Ўзгаришдан қўрққан Жулия Робертс қаҳрамони ҳам аниқ режасиз узоқ саёҳатга чиқишга қарор қилади.
Элизабет Гилберт биринчи навбатда Италияга саёҳат қилади, у ерда дунёдаги энг жозибали тилнинг барча нозик томонларини ўрганади, шунингдек, дунёдаги энг мазали ошхонадан баҳраманд бўлади. Кейин ўзини яхшироқ англаш учун Ҳиндистонга ва ниҳоят денгизга боради.
“Шунчаки бирга”, Клод Берри
Камилла рассом ва Парижда яшайди. Қиз табиатан ғамгин — у кўп табассум қилмайди, қувватини керакциз ҳис-туйғуларга сарфлашни истамайди. Бунинг ўрнига ижод қилиш осонроқ — ғамгинликдан қутулишнинг ягона нажот йўли шу.
Камилла том остидаги кичкина хонада яшайди. Парижнинг барча жозибасига қарамай, қишда бу ерда яшашнинг иложи йўқ. Кутилмаган дўст — омадсиз дудуқ актёр Фелибер Камиллани ўзи билан бирга яшашга таклиф қилади. Аммо унинг катта квартирасида анчадан бери яна бир меҳмон яшайди: Франк. Камилла яқин орада ўзаро ғазаб кутилмаган севгига айланишини билмайди.
“Эҳтиёт бўлинг! Эшиклар ёпилади”, Питер Ҳовитт
Ҳелен (Гвинет Пелтроу) ўзи учун иккита якунни синаб кўриш имкониятига эга, барчаси унинг поездни ўтказиб юбормаслигига боғлиқ. Қаҳрамоннинг олдида эшиклар ёпилса нима бўлади? Ҳаммаси жуда оддий — унга талончилар ҳужум қилади, севгилисини маъшуқаси билан қўлга туширишга улгурмайди ва аллақачон дўзахга айланган ҳаётида яшашда давом этаверади. Агар улгурса, у хиёнатни ўз кўзи билан кўради, янгидан ҳаёт бошлаш учун сабаблар топади, ҳақиқий севгисини учратади ва узоқ кутилган бахтига эришади. Аммо иккала сценарий ҳам бир хил нарсага — севги ва уйғунликка олиб келади, бундан қочишнинг мутлақо иложи йўқ. Асосийси, ўйлаб олиш учун вақт керак.
“Жульеттага мактублар”, Гари Виник
Романтик, таъсирчан трагикомедия — Италиянинг ҳайратланарли манзаралари ва соддалигига қарамай, тасодиф юз бермаганда содир бўлмайдиган севги ҳикояси. София ёш америкалик аёл, у Веронага ошпаз бўлиб ишлайдиган қайлиғининг ёнига кетган. Севган йигити бир неча кун давомида ошхонадаги ишлари билан овора бўлганда, бекорчиликдан София кўнгиллилар гуруҳига қўшилади. Аёллар ҳеч қандай сабабсиз, ҳеч бўлмаганда синган юракларда умид уйғотиш истагида Жульеттага ёзилган хатларга жавоб беришади. Тўсатдан Софиянинг қўлига кекса инглиз аёли ёзган хат тушиб қолади — у мактубида етишолмаган муҳаббати ҳақида ёзганди.
“Тиффани”даги нонушта”, Блейк Эдвардс
Ҳеч ким унинг аслида қандай эканлигини билмайди, айнан шу нарса эркакларни магнит каби ўзига тортади. Ҳолли қандай хоҳласа, шундай яшайди — мушугига исм топа олмайди, ташқарига деразадан чиқади ва телефонини каравоти остидаги чамадонда сақлайди. Ҳолли ролини ижро этган бетакрор Одри Хепбёрн аслида фақат тинчлик ва ҳамжиҳатликни орзу қилади, бу эса унга эришиб бўлмайдиган ҳашамат бўлиб туюлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди