
Фото: Видеодан кадр
29 апрел куни Самарқанд шаҳрида Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборган, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.
Ўша куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳри Ўзбекистон кўчасида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 8-синф ўқувчиси бўлган қизни уриб юборган.
“Марказий студия” информацион дастури эфирида берилган лавҳада айтилишича, ўша куни Cobalt бошқарувида 9-синф ўқувчиси бўлган.
У онасига тегишли машинани ўртоқлари билан рухсатсиз олиб чиқиб кетган ва ўқувчи қизни уриб юборган.
Бироқ Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг ҳодисадан 2 кун ўтиб, 1 май куни тарқатган хабарида ҳайдовчининг ҳам ўқувчи бўлгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар