"Лаборатории Касперского" компанияси интернетда россиялик болаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиб, боланинг жинсига кўра интернетдаги фаоллик кўринишлари анча фарқ қилишини аниқлади, деб ёзмоқда "Кун" нашри.
Жумладан, ўғил болаларда ўйинлар устуворлик қилади. Қизлар эса интернетдан кўпроқ ўқиш учун фойдаланар эканлар.
Қизиқарлиси, қизлар кўпроқ ўзларининг асл исм-фамилиялари ва ёшларини, ўғил болалар эса манзилларини ошкор қиладилар. Бундан ташқари, ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ ота-оналаридан қандай интернет-ресурсларга киришларини яширадилар ва ота-оналар томонидан ўрнатилган назорат дастурларини четлаб ўтишга ҳаракат қиладилар.
Интернетда қиз ва ўғил болалар фильм ва видеороликлар томоша қилиш ҳамда ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш борасида бир хил қарашларга эгалар: интернетда бундай вақт ўтказиш уларнинг қизиқишлари орасида 2- ва 3-ўринни эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди