АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй 1,25 миллион долларга сотилди. Уни номи ошкор этилмаётган шахс харид қилган, деб хабар беради "Kun.uz" нашри.
Уй Нью-Йоркнинг Куинс туманида жойлашган. Уни ажрашаётган эр-хотинлар – ресторан бизнеси билан шуғулланувчи Айзек Кестенберг ва рафиқаси Клаудия сотувга қўйди. Улар бинони 2008 йилда 782,5 минг доллар эвазига харид қилишган.
Уйнинг янги эгаси кўчмас мулк соҳасида ишловчи нью-йорклик сармоядор экани маълум, холос. У уйни кимошди савдоларга қўйиб бўлган. Савдолар Трампнинг инаугурация маросимига бир неча кун қолганда – 17 январь куни ўтказилади.
Таъкидланишича, инвестор уй у берган маблағдан анча қимматроқ туришини яхши тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп сентябрда телебошловчи Жимми Фэллонга The Tonight Show дастурида болалиги ўтган уйни сотиб олиш ниятида эканини маълум қилганди. Бино сиёсатчининг отаси Фред Трамп томонидан 1940 йилда қурилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди