2017 йилнинг баҳор ойларида Windows 10 дастурининг навбатдаги янгиланиши чиқарилиши кутилмоқда. Creators Update деб номланадиган ушбу версияда махсус ўйин режими пайдо бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Дастурчилар gamemode.dll. файллар йиғиндисида ушбу режимга тегишли белгиларни аниқлашган. Ҳозирча режимнинг бирор хусусияти ҳақида гапиришга эрта. Аммо тахминларга қараганда ўйин режими Xbox One приставкасидаги технология асосида ишлаши мумкин. Ушбу режимда операцион тизим асосий ва график процессорлар қувватини ўйинни самарали қайта ишлаш учун йўналтиради. Натижада кадрлар частотаси ортиб, юклаш вақти қисқаради ва умуман қурилманинг ишлаш самарадорлиги яхшиланади.
Мутахассислар бундай режим Windows 10 қурилмаларида турли ўйинлар ўйнашни янада қулайлаштиришини қайд этишмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади