Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақида Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.
Абдулазиз Комилов жума куни бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Бишкекка ташриф буюрди. Комилов Қирғизистон президенти билан кечган учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий ноталарда бошлашга тайёр эканини билдирди.
"Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини фаоллаштиришда томонларнинг манфаатдорлиги ва мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни конструктив мулоқот йўли орқали ҳал қилишга жиддий сиёсий ёндашув мавжудлиги тасдиқланди", - дейилади хабарда.
Шунингдек ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Сиртқи таълим босқичма-босқич тугатилади