Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз “Рубин” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг дуранг натижасига ҳисса қўшди.
Аббосбек ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Россия Премьер-лигасидаги ўзбекистонлик ўйинчилар билан муносабат ҳақида
- Биз Ўзбекистонда бўлганимизда хабарлашиб турамиз. Баъзан вақт топиб, майдондан ташқарида ҳам кўришамиз. Лекин кўпинча бунга вақт етишмайди.
ЦСКАнинг мусобақа жадвалидаги ўрни ҳақида
- Саккизинчи поғона – ЦСКА лойиқ бўлмаган жой. ЦСКА кучли учликда бўлиши керак.
Танқидга муносабат ҳақида
- Мен клуб ва юртимиз федерацияси ўртасидаги келишувни ҳурмат қиламан. “Спартак” билан ўйинни ўтказиб юбориш мен учун ҳам оғир бўлди. Ўзим ўйнашни истагандим, лекин клуб ва федерация ўртасидаги келишув бор эди ва вазият шуни тақозо этди.
Танқидларга хотиржам ёндашаман. “Спартак” билан ўйин олдидан дисквалификацияга учрашимни атайин қилмаганимни мен ҳам, жамоа ҳам биламиз. Ўша пайт қарши ҳужум уюштирилди ва қарор қабул қилиш учун бир лаҳза бор эди холос. Шунақа бўлиб қолди. Карточка олганимдан афсусландим.
Қўлдан чиқарилган ғалабалар ҳақида
- Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар психологик жиҳатдан ҳам таъсир қилади. Ҳар бир учрашувда майдонга ютиш учун тушамиз ва охиригача курашамиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди