Ўзбекистон ҳукумати «Қамчиқ» довони орқали юк автомобилларининг баъзи турлари билан юкларни олиб ўтишга тақиқ қўймоқчи, деб ёзади «Дарё». Вазирлар Маҳкамасининг «‘Автомобиль транспорти билан ‘Қамчиқ’ довони орқали юк олиб ўтишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойланди.
«‘Қамчиқ’ довони орқали эксплуатация муддати 25 йил ва ундан кўпроқ бўлган юк автомобиллари ва шатакчи автомобиллар орқали юклар олиб ўтиш 2017 йил 1-янардан тақиқлансин», — дейилади қарор лойиҳасида.
Шунингдек, битта етакловчи ўққа 11,5 тонна, иккиталик ўққа 20 тоннадан ортиқ юк тўғри келадиган автотранспорт воситалари билан «Қамчиқ» довонидан юк олиб ўтишни 2017 йил 1 июлдан ман қилиш таклиф этилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди
Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди
U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди
Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди
Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"