2016 йил сентябрдан адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Русланбек Давлетов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур ўзгариш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 январдаги қарорида ўз аксини топди. Бу ҳақда Sof.uz хабар қилди.
Давлетов тўртта олий таълим муассасаси, хусусан, Буюк Британиядаги Варвик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
2004−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари ва директор в.б, 2014−2016 йилларда — Президент Девонида сектор мудири лавозимларида фаолият олиб борган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди