Туркия Ташқи ишлар вазири Башар Асад раҳбарлигидаги Сурия ҳукуматини ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади. Бу ҳақда вазирлик сайтида билдирилган, дейилади "Кун" нашрида.
"Биз кейинги кунларда Суриядаги тузум ҳамда бу тузум тарафдорлари томонидан Ҳалаб ва атроф ҳудудлар бомбардимон қилиниши, натижада 300дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, минглаб кишилар жароҳатланишини қаттиқ қоралаймиз", дейилган хабарда.
Туркия ТИВ томонидан таъкидланишича, Асад режими ўз халқини "шафқатсизлик билан ўлдирмоқда". Суриянинг ҳозирги ҳукумати ва тарафдорлари мамлакатдаги мавжуд барқарорликни ҳал қилиш учун сиёсий йўлдан юриш ниятида эмаслиги қайд этиб ўтилган.
"Бу ҳаракатлар нафақат ҳарбий жиноятлардир, балки бу инсонийликка қарши жиноят ҳамда халқаро ҳуқуқ тартибларига зид ҳамдир", дея қўшимча қилинган Туркия ТИВ хабарида.
Бундан олдинроқ, БМТнинг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Сурия армияси Ҳалабга юриш бошлаганидан буён ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлгани ҳақида айтиб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди