Fortune журнали дунёда тадбиркорлар орасидан энг яхшиларини аниқлаб олди ва «Йил тадбиркорлари» рейтингини эълон қилди. Рўйхат нашрнинг сайтига жойлаштирилган.
«Бу йилги етакчини танлаш жараёни бизни, 32 ёш бўлганига қарамай, 375 млрд долларлик, 22 млрд доллар даромад кўрувчи ҳамда 1,8 млрд фойдаланувчига эга кучли компанияни барпо эта олган — Facebook раҳбари Марк Цукербергга олиб келди», — дейилади Fortune хабарида.
Рейтинг муаллифларининг сўзларига кўра, Цукербергнинг муваффақияти шуни намойиш этадики, замонавий дунё тобора ижтимоий тармоқларга боғланиб қолмоқда. Бизнесда эса, интернет-компаниялар қисқа муддатда сезиларли ҳудудларни қамраб олиши мумкин.
Рейтингнинг иккинчи ўрнида интернет билан боғлиқ яна бир компания Amazon директори Жефф Безос, учинчида косметика ва парвариш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Ulta Beauty компанияси ижрочи директори Мэри Диллон жойлашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди