6 454
Александров номли ансамбль яккахони яқинда фарзандли бўлгани туфайли Ту-154 ҳалокатидан четда қолди
Россия мудофаа вазирлигининг ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Александров номли мусиқа ва рақс ансамблининг деярли барча аъзолари бор эди. Фақат уч яккахон сафарга чиқмади ва шу туфайли омон қолди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Ансамбль аъзоси Вадим Ананьевнинг айтишича, фақат баян ва балалайкада куй ижро этувчи мусиқачилар сафарга чиққан эди. Унинг ўзи эса яқинда фарзандли бўлгани боис уйда қолган эди.
«Мен ансамбль раҳбаридан қолишга рухсат сўрадим. Бундан ташқари, эртага чиқиш бор эди, шу боис мени ҳамда яккахонлар Валерий Гавва ва Борис Дьяковни қолдиришди. Хордаги бошқалар учиб кетганди», — деди Ананьев.
Самолёт бортида жами 92 киши бўлиб, уларнинг 64 нафари ансамбль аъзолари эди. Ансамбль раҳбари, Термизда туғилиб ўсган Валерий Халилов ҳалок бўлганлар орасида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради