Хитойда интернет-фойдаланувчиларнинг қайд қилиш ёзувларини олиб боришни тартибга солиш ва тармоқдаги ахборотни кучлироқ назорат қилишни назарда тутувчи янги қоидалар жорий қилинди. Бу ҳақда “РИА Новости” нашрига асосланиб, кун.уз хабар беради.
“Аккаунтларнинг ўн қоидаси” Хитойда 4 февралдаёқ чоп этилган эди. Бу қоидалар 1 мартдан бошлаб интернетда хорижий давлатлар раҳбарлари, машҳур инсонлар номлари ва бошқа ўйлаб топилган номлардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади. Шу тариқа, 1 мартдан бошлаб хитойлик фойдаланувчилар интернетда рўйхатдан ўтганида, ўз исм-шарифларини кўрсатиши лозим бўлади.
Янги қоидаларга кўра, аватарлар ҳамда давлат ва жамиятга зарар келтирувчи исталган ахборотдан фойдаланиш ман қилинади. Бундан ташқари, мамлакатнинг диний сиёсатига футур етказувчи ва миллатларо адоватга ундовчи маълумотларни тарқатиш ҳам ноқонуний ҳисобланади. Порнографик, экстремистик йўналишдаги материалларни тарқатиш, қимор ўйинлари, фоҳишабозлик ва бошқа зарарли одатларни тарғиб қилиш тақиқланади.
Бу қоида чоп этилганидан кейин Хитойдаги интернет-компаниялар қайд қилиш ёзувларини тартибга солишни бошлашган. Компанияларнинг бундай “ўз ўзини текширишлари”ни ҳукумат “ижобий ҳолат” деб баҳолади.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси