Ҳиндлар Гиннес рекордлари китобига киритилган янги жаҳон рекордини қайд этишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-07-2016 | 16:02 ZAMIN.UZ / Жамият / 17 Июл 2016 года
1 391

Ҳиндлар Гиннес рекордлари китобига киритилган янги жаҳон рекордини қайд этишди

Ҳиндлар Гиннес рекордлари китобига киритилган янги жаҳон рекордини қайд этишди

Биз глобаль исиш жараёни ўнглаб бўлмас ҳолат эканлиги ҳақида кўп эшитамиз. Бироқ Ҳиндистон аҳолиси ёрқин намуна орқали сайёрамиз тақдири ҳали ҳам ўз қўлимизда эканини исботлаб берди. Албатта, агарда бу қўллар келажак учун қандайдир фойдали ишни амалга оширишга тайёр бўлса.

Ҳиндистондаги Уттар-Прадеш штатининг 800 минг аҳолиси — талаба ва уй бекаларидан тортиб ҳукумат лавозимидагиларгача — барча биргаликда 49,3 миллиондан ортиқ кўчатларни бор-йўғи 24 соат ичида экиб чиқишди! Шу тариқа Гиннес рекордлари китобига киритилган янги жаҳон рекорди қайд этилди. Ҳиндистоннинг аҳоли энг зич жойлашган штати эса қора тутун ўрнига тоза ҳаводан нафас олиш умидига муяссар бўлди.

Экология бўйича ҳукумат дастури доирасида 2030 йилга қадар 95 миллион гектарга яқин дарахт кўчатлари экиш режалаштирилмоқда. Ахир Ҳиндистоннинг олтита аҳоли яшаш пунктлари — Гвалиор, Аллахобод, Патна, Райпур, Лудхиана ва Деҳли — дунёнинг энг кўп ифлосланган шаҳарлари ўнталигига киради. Ҳиндлар эса бу кўрсаткични ўзгартиришга тайёр экани бизни қувонтиради!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru