Камалаксоч Рапунцель Instagram юлдузига айланди(Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Камалаксоч Рапунцель Instagram юлдузига айланди(Фото)

Камалаксоч Рапунцель Instagram юлдузига айланди(Фото)

31 ёшли австралиялик аёл Триша Рейбелт ўзининг фантастик соч турмаги билан Instagram`ни забт этди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

У 11 йилдан бери сочларини ўстиради ва сочини турли рангларга бўяшни хуш кўради. Триша бир муддат аввал сочларини 30 сантиметрга калталатди, бироқ унинг сочлари қирқилгани деярли сезилгани йўқ.
Камалаксоч Рапунцель Instagram юлдузига айланди(Фото)

Тришанинг айтишича, сочни ўстиришга бўлган қизиқиш унга онасидан ўтган. Сочни бўяш бўйича тажрибалар Триша учун ҳақиқий хоббига айланди. У сочларини турли рангларга бўяшдан чарчамайди.

Тришанинг сочларини бўяш учун беш соатча вақт талаб этилади. У соч бўяшни ўзидан ва энг яқин дугоналаридан бошқа ҳеч кимга ишонмайди. Рейбелт сочларни турли рангларга бўяш бўйича етук мутахассисга айланди, у мазкур соҳадаги энг оммабоп техникаларни қўллаб кўрди.
Камалаксоч Рапунцель Instagram юлдузига айланди(Фото)

Сочини турли рангларга бўяб кўрган Триша охир-оқибат ўз услубини топди: Сочларини бир вақтнинг ўзида камалакнинг барча рангларига бўяб кўрди. Тришанинг фикрича, бу образ унинг темпераментига мос тушади ва уни ҳаммадан ажратиб туради.

Айтганча, австралиялик Рапунцель сочларига зарар келтирмаслик учун фен ва бошқа соч турмакловчи воситалардан фойдаланмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru