82 ёшли бобо набираси билан бир коллежга ўқишга кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

82 ёшли бобо набираси билан бир коллежга ўқишга кирди

 82 ёшли бобо набираси билан бир коллежга ўқишга кирди

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 82 ёшли Рене Нейра ва унинг 18 ёшли қиз набираси Мелани Салазар ОАВ ва ижтимоий тармоқлар қаҳрамонларига айландилар: бобо ва набира бир коллежга ўқишга кирдилар. Бу ҳақда Yahoo!News ёзмоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Мелани твиттерда бобоси билан бирга ўқишини маълум қилган. "Мен ўз бобом билан фахрланаман!", деб ёзган қиз. Унинг бу твити тезда машҳурлашиб кетиб, унга минглаб лайклар ва репостлар қилинди. "80 – бу янги 40!", деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Рене ва Мелани воқеаси жаҳон онлайн-ОАВни қизиқтириб қолди. Уларнинг 27 августда Пало-Альто коллежида бошлаган ўқишларининг биринчи кунлари ҳақида BuzzFeed, ABC News ва Huffington Post каби онлайн-нашрлар мақола ёзди. Бундан ташқари, бобо ва набира Good Morning America телешоусига таклиф қилиндилар.

Yahoo!News’нинг маълум қилишича, набира эркин санъатлардан, бобоси эса иқтисодиётдан таълим олади. Бобо коллежни битиргач, Техас унирвеситетига ўқишга кирмоқчи.

Меланининг айтишича, бобосининг намунаси уни яхши ўқишга ундайди ва илҳомлантиради. "Агар у буни қила олса, мен ҳам қила олишимни биламан", деб айтмоқда қиз.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru