БААдан келган йўловчи контрабанда бриллиантларини антиқа усулда яшириб қўйгани аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БААдан келган йўловчи контрабанда бриллиантларини антиқа усулда яшириб қўйгани аниқланди

БААдан келган йўловчи контрабанда бриллиантларини антиқа усулда яшириб қўйгани аниқланди

Россиянинг Минералные Воды божхонаси ва Федерал хавфсизлик хизматининг Ставропол ўлкаси бошқармаси умумий оғирлиги 500 грамм ва нархи 40 млн рублдан кўпроқ бўлган иккита партия бриллиантлар контрабандасини фош қилди.

"Дубайдан учиб келган аёл мамлакатга қимматбаҳо тошларни ноқонуний йўл билан олиб кирмоқчи бўлган. Аёл божхонадан 207 грамм бриллиантни яширишга уринишда антиқа йўл тутди ва тошларни косметик крем ва хурмо ичида яширди. Бироқ аёл божхоначиларни алдай олмади", деб айтилди божхонада.

Августда ҳам Минералные Воды’да худди шу рейс билан келган доғистонлик аёл ушланганди. У божхонадан ўтиш вақтида "яшил йўлакни" танлаган. Бироқ божхоначилар текшириш қурилмаси камерасида аёлнинг жамодонидаги шубҳали қорамтир изларга эътибор қаратишган. Аниқланишича, у ерда 233 грамм бриллиант бўлган. Полиэтилен пакетларга солинган турли сайқалга эга қимматбаҳо тошлар кийимлар орасига яширилган бўлган.

Ушланган аёлларнинг айтишларича, бриллиантлар уларнинг шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланган бўлган.

Маълум қилинишича, стратегик муҳим захиралар контрабандаси учун аёлларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Улар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинишлари ва бир миллион рублгача жаримага тортилишлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru