Қозоғистондаги автобусда “Назарбоев”ни кўриб қолишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қозоғистондаги автобусда “Назарбоев”ни кўриб қолишди

Қозоғистондаги автобусда “Назарбоев”ни кўриб қолишди

Қозоғистон Республикасидаги автобуслардан бирида кетаётган “давлат раҳбари Назарбоев”нинг суратлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, деб ёзмоқда “NewTimes.kz”.

Нурсултон Назарбоевга қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қиёфадош “давлат раҳбари”нинг сурати Instagram саҳифаларидан бирида пайдо бўлган. 30 дақиқа ичида уни 7 мингдан ортиқ фойдаланувчи кўрган, деб ёзади сайт.

Бунда, айрим фойдаланувчилар, суратда Назарбоевнинг ўзи эканини таъкидлашган. Уларнинг сўзларига кўра, ким билсин, балки ҳақиқий Нурсултон Назарбоев жамоат транспортида айланишни хоҳлаб қолгандир. Бошқа фойдаланувчилар, муаллифни адолатсизликда айблаб, унинг фотошоп қўллаганини иддао этишган.

Қайд этиш жоизки, Нурсултон Назарбоевнинг ҳақиқатдан ҳам қиёфадоши бор бўлиб, у Қустанай фуқароси Сарсенбай Додановдир. У Қозоғистон давлат раҳбарига жуда ҳам ўхшайди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru